Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда “дом”нинг томига яширинча уй қуриб олган шахс аниқланди — видео

Кўп қаватли уйнинг 10- қаватида яшаган ушбу фуқаро ўзбошимчалик билан енгил ва оғир конструкцияли ноқонуний қурилмалар қуриб, яшаб келган.

147views0replies
0

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Республика бўйлаб ноқонуний қурилишлар бўйича рейд тадбирлари ўтказилган.
 Тадбир давомида Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчаси 16- уйнинг том қисмига енгил ва оғир конструкцияли ноқонуний қурилмалар мулкдор томонидан қуриб олинганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу кўп қаватли уйнинг том қисмида ўзбошимчалик билан бу тартибда реконструкция ёки қурилиш ишларини амалга ошириш унинг техник ҳолатини заифлаштириб, энг асосийси, зилзилага мустаҳкамлик даражасининг пасайишига олиб келади.
“Ҳолат юзасидан жой мулкдорига нисбатан МЖтКга  мувофиқ белгиланган тартибда маъмурий чоралар қўлланилиб, 30 кунлик муддат оралиғида қурилмани аввалги ҳолатга қайтариш мажбурияти юкланди. Мазкур ноқонуний ҳолатлар ёзма кўрсатма асосида белгиланган муддатда бартараф этилмаса, ушбу иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилиб, мажбурий тартибда бартараф этилади”,- дейилади хабарда.

147views0replies
0

Комментарии