• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 22 ноября 2024

Тошкент туманидаги цехларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни бартараф этиш учун 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган.

223
0
Видеодан кадр

Тошкент туманида жойлашган цехда ёнғин бўлаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 22 ноябрь куни соат 11:43 атрофида Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ободлик" МФЙ Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖнинг бирига қарашли бинода ёнғин содир бўлган.

Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиша қарашли 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 11:50 да етиб бориб, соат 13:30 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

"Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ", - дейилади хабарда.

223
0