Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 4 млн донадан ортиқ пиротехника буюмлари йўқ қилинди

Аниқланишича, шу кунга қадар, қиймати 1 млрд сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинган.

43views0replies
0

Бугун, 22 ноябрь куни Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида пиротехника воситаларини йўқ қилишга қаратилган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбир давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги яъни 4 млн 65 минг 562 дона пиротехника буюмлари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилган. Сўнгра махсус ҳандакка кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинган.
Маълум қилинишича, шу кунга қадар, ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 77 та ҳолатда қиймати салкам 1 млрд. сўмлик, миқдори 7 млн. 390 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.
Маълумот ўрнида, ушбу ҳолатлар бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлса, 53 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.
Аниқланишича, жорий йилда ушлаб қолинган пиротхеника воситалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробарга ошган.
Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Ахлимирзаевнинг маълум қилишича, йўқ қилинган пиротехника воситаларининг салкам 88 фоизи яъни 3 млн 537 минг донаси сўнгги бир йил давомида бевосита божхона органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган.
43views0replies
0

Комментарии