Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бир нечта ўқувчилар томонидан аёвсиз калтакланди — фото

Ўртачирчиқ тумани 50-сонли мактабда бўлган зўравонлик оқибатида жабрланувчининг бурни синган ва тиббиёт муассасага мурожаат қилган.

183views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани 50-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.А. ўзи билан параллел синфда ўқийдиган 5-6 нафар бошқа синфдаги ўқувчилар томонидан аёвсиз калтаклангани ва бунинг натижасида бурун соҳасида синиш ҳолатлари кузатилгани айтилган ҳақидаги хабар тўғрисида UzNews.uz’га маълумот келиб тушди.
Ушбу зўравонлик бўйича жабрланувчи ўқувчининг ўзи ҳолатни қуйидагича баён этди.
"Жисмоний тарбия дарсида спорт залда ўзим билан бирга бир мактабда ўқийдиган 9-синф болларига қарши волейбол ўйнаётган эдик. Биз кўп ютганимизни улар кўролмади ва ўйин вақтида менга нисбатан бироз кескин ўйнашди.
Шундан сўнг мен уларга тўғри ўйнайлик деганимда мушт келиб тушди ва кўпчилик уриб ташлашди. У ерда мен таниган боллар бор эди. Ташқарига чиқиб юзимни ювмоқчи бўлганимда ҳам келиб яна уришди. Улар кўпчилик бўлишгани учун мен ҳеч нарса қилолмадим", - деди жабрланувчи.
Бизга келган маълумотга кўра, айни вақтда туман ИИО томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
183views0replies
0

Комментарии