• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 23 декабря 2020

Тошкентда E-IJRO AUKSION тарихидаги энг қиммат ер участкаси сотилди

Корхона Яшнобод туманида жойлашган 1,99 гектар ер майдонини 22,7 млрд сўмга сотиб олган.

1378
0
e-auksion.uz

E-ijro Auksion’да электрон майдон тарихидаги энг қиммат ер участкаси сотилди.

Тошкентнинг Яшнобод тумани Ўш ва Боку кўчалари кесишувида жойлашган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланиш учун 1,99 гектар ер майдони бошланғич нархи қарийб 21,6 млрд сўмлик нархда савдога чиқарилди.

18 декабрь куни ўтказилган аукционда 22,7 млрд сўм таклиф қилган “Toshkent Qogozi” МЧЖ ғолиб деб топилган.

Корхона 24 ой давомида $2 млн инвестиция киритиш мажбуриятини олган.

Қайд этилишича, мазкур ер участкасида ошхона, кафелар, савдо уйлари, меҳмонхоналар, кўргазма заллари, спорт-соғломлаштириш марказлари қуришга рухсат берилади.

1378
0