Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Россия Федерацияси Бош прокуратураси Бош прокурори Игор Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

52views0replies
0

Бош прокуратура

Кеча, 20 ноябрь куни Россия Бош прокуратураси бош прокурори Игор Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

Ташриф доирасида икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги шериклик муносабатлари кўп векторли ва динамик хусусиятга эга эканини таъкидлади.

"Жорий йилнинг апрель ойида Москвада бўлиб ўтган учрашувимиз, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари ва Бош прокурорлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг бўлиб ўтган йиғилишларида аниқланган Россия-Ўзбекистон прокурорлари ҳамкорлигининг ривожланиш вектори Россия ва Ўзбекистон етакчилари томонидан белгилаб берилган узоқ муддатли мўлжалларга тўлиқ жавоб беради. Шу билан бирга, ГКСни ислоҳ қилиш вақти келди, деб ҳисоблайман," - деди Игор Краснов.

Шу муносабат билан уюшма фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш, янги умумий хатарлар ва замонавий таҳдидларга, жиноий кўринишларга тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида у Ҳамдўстлик мамлакатларининг барча Бош прокуратуралари вакиллари ҳисобидан унинг Котибиятини кенгайтиришни таклиф қилди.

Шунингдек, бундай тадбирларни ўтказишга идоравий таълим муассасаларини ҳам жалб этиш таклифини билдирди.
"Прокурорлар фаолиятида рақамли технологияларни қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг ишланмалари менга маълум. Ишончим комилки, бу тажриба жуда зарур бўлади," - деди Россия бош прокурори.

Бундан ташқари, Россия назорат идораси раҳбари келгуси йилдан малака ошириш учун прокурорлар гуруҳлари, шунингдек, ўқитувчилар делегациялари билан алмашиш масаласини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди.

Мулоқот чоғида томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳам муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактикаси, хусусан, кибержиноятлар ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турлари бўйича тажриба алмашиш, прокуратура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, прокурор ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
52views0replies
0

Комментарии