Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон-Қозоғистон Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ташкил этилган махсус-тактик машғулотлари якунланди

Махсус-тактик ўқув машғулотларида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликларининг махсус кўкрак нишонлари топширилди.

67views0replies
19

Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округининг "Фориш" тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги "Ҳанжар-2024" махсус-тактик ўқув машғулотлари якунланди. Бу ҳақда Мудофаа Матбуот хизмати хабар берди.
Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Қозоғистон ҳарбий делегацияси раҳбарияти кузатуви остида ўтган якуний босқич машғулот қатнашчилари олдидаги масъулиятни янада оширди.
Дастлаб шартли душман жойлашган биноларга миномётчилар, мерганлар, пулемётчилар гуруҳлари ва дронларнинг ҳужуми ташкиллаштирилган бўлса, унинг ортидан ишга тушган ишғол гуруҳи учта бинода тозалаш жараёнини шиддат билан амалга оширди. Ҳаракатлар жанговар зирҳли техникалар ва хизмат итлари кўмагида амалга оширилиб, саноқли дақиқалар ичида кўзланган мақсадга эришилди.
Ҳамкорликдаги мазкур тактик ўқув машғулотининг тантанали ёпилиш маросимида қардош давлатларнинг дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаши борасидаги жиҳатларга алоҳида тўхталиб, "Ҳанжар-2024" махсус-тактик ўқув машғулотларида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирликларининг махсус кўкрак нишонлари топширилди.
67views0replies
19

Комментарии