Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги ГЭСдан 24 ёшли йигитнинг жасади топилди — видео

Тўққиз кун аввал бедарак йўқолган эркак сувдан ўлик ҳолда топилди. Воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

466views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда сувда одам мурдаси ётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews.uz'га ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 12 ноябрь куни фуқаро С.Х. 102-рақамига қўнғироқ қилиб, Чилонзор тумани "Бешёғоч" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Анҳор” каналида рус миллатига мансуб эркак кишининг чўкиб кетганлиги бўйича хабар берган.
Ушбу хабар асосида Чилонзор тумани ИИО ФМБ тезкор-тергов гуруҳи ва ФВВ ходимлари томонидан воқеа жойига чиқилиб, каналда чўкиб кетган шахсни топиш чоралари кўрилган ва ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳужжатлари тўпланган.
Бундан ташқари, 2024 йил 13 ноябрь куни Учтепа тумани 24-мавзе, 6-уй 19-хонадонда истиқомат қилувчи И.У. Учтепа тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўғли 2000 йилда туғилган Б.А. 11 ноябрь куни тахминан соат 15:30 да уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганлигини, уни топишда амалий ёрдам сўраган.
20 ноябрь куни соат 08:45 да Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Чилонзор тумани "Бешёғоч кўчаси" 1А-уйда жойлашган 4-сонли ГЭСдан Б.А.нинг жасади топилган.
Ҳозирда марҳумнинг бедарак йўқолганлиги ҳолати бўйича Учтепа тумани прокуратурасига терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан унинг мурдаси топилганлиги ҳолати бўйича тўпланган терговга қадар текширув ҳужжатлари Учтепа туман прокуратурасига юборилди.
466views0replies
0

Комментарии