Поиск
RUUZ

Политика

Эндиликда Қозоғистон ва Тожикистонга ID-карта орқали бориш мумкин бўлади

Президент мазкур тартибни 2 давлат билан ҳам жорий этиш режалаштирилганлигини ва Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

81views0replies
0

UzNews.uz

Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади.
"Ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқда. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган",- деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудига ID карта орқали кириш, ундан чиқиш 2023 йил 1 сентябрь кунидан бошлаб йўлга қўйилган эди. 
Шунингдек, давлат раҳбари йиғилишда иштирок этаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлаб, ҳудудларга чиқиб, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, ўз давлатларидаги тажрибалар билан ўртоқлашаётгани учун ўзбек халқи номидан миннатдорлик билдирди.
81views0replies
0

Комментарии