Поиск
RUUZ

Общество

Президент Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига тавсия қилди

Амалдаги бош вазир номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

142views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракат дастурини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари амалдаги бош вазир Абдулла Арипов номзодини тақдим этди. Йиғилишда Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасининг қисқа ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этди.
Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.
Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳукуматини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Мамлакатда 2020 йил бошида бўлиб ўтган парламент сайловлари якунларига кўра, у яна ҳукумат раҳбари лавозимига кўрсатилган.
142views0replies
0

Комментарии