Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда ота қизи бокира эмаслигини айтгани сабаб уни бўғиб ўлдирди

22 ёшли қизнинг учинчи марта унаштируви бузилгани, қизидан буни сабабини сўраганида бокира эмаслигини айтган. Шундан сўнг қотиллик содир бўлган. Аммо, экспертиза текширувидан кейин марҳума қиз бола экани аниқланган.

5views0replies
0

Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судида ўз қизини қасддан ўлдиришда айбланаётган 49 ёшли М.Э.га нисбатан ишни кўриб чиқди, дея хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.
Қайд этилишича, судланувчи М.Э. 2024 йил 12 июнь куни соат 07:00 ларда ўзининг яшаш хонадонида 2002 йилда туғилган қизи У.Д.ни бўғиб ўлдирган.
Қотилликдан олдин эркак қизининг хонасига кириб, нима сабабдан унаштирилган йигитга турмушга чиқмаслигини сўраган. Қизи унаштирилган йигит унга ёқмагани, бошқа йигит билан гаплашиб юрганини, бокиралиги йўқлигини айтган. Ота эса бундан ғазабланиб, уни дастлаб миллий чит рўмол билан бўйин соҳасидан махкам қисиб, қизи хириллаб қолганини эшитиб, уни ўлмаганини билиб, сўнг қўллари билан бўғиб, қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, турмуш ўртоғи ишдан келиб қолса қизини ўлиб ётганини кўриб қўрқиб кетмаслигини ўйлаб, қизининг мурдасини уйининг ертуласига олиб тушиб қўйган.
Сўнгра М.Э. қўшнисининг олдига чиқиб, машинасида бир жойга бориб келишни илтимос қилган. Қўшниси рози бўлгач, улар туманнинг Қурама маҳалласи ҳудудидаги сой бўйига келишган. Шу ерда у қўшнисига қилган жиноятини айтиб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини билдирган. Аммо қўшнисининг бу нотўғри эканлиги ҳақидаги гапларидан кейин аввалига туман ИИБга, сўнгра прокуратурага бориб, содир қилган қилмишини бўйнига олган.
Судланувчи М.Э. суд муҳокамасида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қизи иккинчи унаштирилган жойга ҳам тегмаслигини айтгани ва унга қараб қиз бола эмаслигини айтганидан жаҳли чиқиб бу ишни қилганини билдирган. Аммо, экспертиза текширувидан кейин марҳума қиз бола экани аниқланган. Ота қизини ўлдириб қўйганидан қаттиқ пушаймонлиги ва афсусдалиги, ўзини кечира олмаслигини билдириб, суд ҳайъатидан ўзига нисбатан қонуний енгиллик сўраган.
Суд ҳукми билан М.Э. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
5views0replies
0

Комментарии