Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Эркак жабрланувчи қиздан йўл сўраб уни автомашинасига ўтқизган ва унинг уст кийимларини ечиб шаҳвоний шилқимлик қилган.

155views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил 19 ноябрь куни, Тошкент вилоят жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида вояга етмаган Г.Б.га нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган К.К.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, ҳуқуқбузар К.К. 2024 йил 17 октябрь куни соат 14:20 атрофида автомашинасида Зангиота тумани томонга ҳаракатланиб келаётиб йўл четидан кетаётган вояга етмаган Г.Б.ни кўриб, ундан Зангиота тумани Бўс сув худудига қандайборилишини сўраган. Шундан сўнг, жабрланувчи Г.Б. унга йўл кўрсатишини айтиб унинг автомашинасига ўтирган.
Ҳуқуқбузар йўлнинг маълум бир қисмига етиб боргач автомашинасини йўл четига тўхтатиб жабрланувчи Г.Б.ни уст кийимларини ечиб, уни ўпмоқчи бўлган вақтида Г.Б. қўрқиб кетиб бақириб юборган ва автомашинадан тушиб қочиб кетган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи К.К. МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
155views0replies
0

Комментарии