• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Медицина 20 ноября 2024

Тошкент вилоятида салкам 7 кглик чақалоқ туғилди

Чақалоқ ва онасининг ҳозирги ҳолати маълум қилинди.

402
0

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Туғруқ комплексида вазни 6 килограмм 865 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда вилоят ССБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг иккинчи фарзандидир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг маълум қилишича, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.

Таъкидланишича, бундай ҳолат Тошкент вилоятида биринчи бор кузатилмоқда. 


402
0