Кеча, 19 ноябрь куни Жиззахда номаълум автомашина вояга етмаган икки нафар пиёдани уриб юборгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 атрофида Жиззах вилояти Бахмал туманида шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О Cobalt автоуловини Ўсмат йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси, 2020 йилда туғилган И.К.ларни уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ушбу ЙТҲ оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди ва 117-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.