Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Хидоятов хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Нарзулло Обломурадов жорий йилнинг июнь ойида Тошкент давлат аграр университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланганди.
Нарзулло Наимович Ўзбекистон Экологик партиясида раис сифатида фаолият юритган. У 2021 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида Экология партиядан номзод сифатида қатнашган.