Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда ота ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этган болаларнинг оғир ҳолатдаги онасининг ҳаёти шифокорлар томонидан сақлаб қолинган.

25views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 7:30 атрофида Наманган вилояти Поп туманида яшаган 1988 йилда туғилган А.Б. фарзандлари 2014 йилда туғилган вояга етмаган О.А. (қиз бола) ҳамда 2010 йилда туғилган вояга етмаган А.А.(ўғил бола) яшаш хонадонида иситиш учун ўрнатилган қўлбола усулда таёрланган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганлар. Бу ҳақда UzNewz.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Шунингдек, хонадонда бўлган А.Б.нинг турмуш ўртоғи Г.М.(аёл) ис газидан захарланиб, оғир ҳолатда тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ҳаёти сақлаб қолинган. 

"Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади" - дейилади хабарда.
25views0replies
0

Комментарии