Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкент вилоятида GRASS автомобиль ва маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Чирчиқ технопаркида Россиянинг автомобиль кимёси, маиший кимё, косметика ва профессионал тозалаш воситаларининг етакчи ишлаб чиқарувчиси – GRASS бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаган BCG компаниясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

197views0replies
0

Завод 3168 м.кв майдонни эгаллайди ва илғор ускуналар, жумладан, автоматик тўлдириш линиялари ва пуфлаш машиналари билан жиҳозланган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 16,5 минг тоннага этади. Бугунги кунда бу ерда 40 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, келгусида ходимлар сонини 100 нафарга етказиш режалаштирилган.
Завод маҳсулотлари нафақат Ўзбекистон бозорига, балки Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонга ҳам экспорт қилинади. Келгусида компания Афғонистон, Покистон ва Эрон бозорларига чиқишни режалаштирмоқда.
Компаниянинг энг машҳур маҳсулотларидан бири бу Azelit ошхона тозалагичидир. GRASS бош директори Михаил Грачев маҳсулот ассортименти анча кенг эканлигини таъкидлади:

Бизда юқори малакали кимёгарлар жамоаси бор, улар туфайли икки мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Булар, масалан, ошхона, ҳожатхоналар, шиша учун маҳсулотлар, шунингдек, суюқ совун, шампунлар ва бошқалар. Ўзбекистонда биз энг машҳур 50 та ном чиқаришдан бошлаймиз

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши GRASS маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини сезиларли даражада соддалаштиради, логистика харажатларини камайтиради ва маҳаллий аҳоли учун товарларни янада қулайроқ қилади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
197views0replies
0

Комментарии