• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 ноября 2024

Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ раиси ва Бош котиби билан учрашди

Учрашувда Тошкентда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясига тайёргарлик жараёнлари ва тадбирга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилдик.

283
0
senat.uz

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Боку шаҳрига ташрифи доирасида Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон хоним ва Иттифоқ Бош котиби жаноб Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.

Барқарор ривожланиш мақсадлари бажарилишида парламент назорати ўрнатилганлиги, бу борада махсус комиссиянинг самарали фаолияти ҳам қайд этилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш, камбағалликни қисқартириш, инклюзив ва креатив иқтисодиётни ривожлантиришда парламентнинг роли хусусида фикр алмашилди.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясига тайёргарлик жараёнлари, дастурлари ва тадбирга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

283
0