• 12 150 сум
    8.64
  • 14 087 сум
    34.3
  • 150 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 150 сум
    8.64
  • 14 087 сум
    34.3
  • 150 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 18 ноября 2024

Қашқадарё вилоятида Isuzu қўйлар подасини уриб юборди — видео

Кўкдала туманида 95 бош қўйларни уриб кетилгани юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

357
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда авотомобиль қўйлар подасини уриб юборгани аск этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 05:00 лар чамасида Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси билан Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 “Гузор-Самарқанд” автомобил йўлининг 105 километрида бошқариб бораётганида, Гузор туманида яшовчи Ш.Т. ҳамда Қ.Қ.ларнинг 95 бош майда шохли молларини уриб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

357
0