Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда автобус бекатлари E-аукцион орқали ижарага берилмоқда

Бекатларнинг ижара нархи 16 млн сўмдан бошланган.

171views0replies
0

Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган бекат мажмуаларини ўрнатиш кўзда тутилган:
а) ижарага олинган ҳудудда ягона конструкция ва дизайнга қатъий мос келадиган бекатларни ўрнатиш;
б) ҳар бир бекатни ёритиш мосламалари, телефонларни қувватлаш портлари ва чиқинди қутилари билан жиҳозлаш;
в) ҳар бир бекатга видеокузатув камералари ва фавқулодда чақирув тугмаларини ўрнатиш;
г) жамоат транспортининг келиш вақти ҳақида маълумот берувчи табло ўрнатиш;
д) бекатларда ЛЕД-экранларни ўрнатиш тақиқланади;
э) тижорат фаолияти учун бинолар ва/ёки қўшимча иншоотларни қуриш ман этилади;
ж) тўхташ платформаси тўсиқсиз муҳит стандартларига ва замонавий архитектура ечимларига мос келиши, гранит плиталардан текис юза ҳосил қилиши, бордюрлардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим.
Бундай бекат мажмуаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш учун тадбиркорларни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида E-аукцион платформаси орқали очиқ савдоларда иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ҳозирда биринчи босқич аукциони ўтказилмоқда. 
Тадбиркорлар бекатларнинг ён деворларида roll-up туридаги реклама материалларини, орқа деворларида реклама панноларини жойлаштириш хизматини ташкил қилиб ва бу орқали даромадини  ошириши мумкин.
171views0replies
0

Комментарии