Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги поликлиникалардан бирида рўйхатга олиш фуқароларнинг жинсига қараб ажратиб қўйилди

Пойтахт соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ушбу ҳодисага изоҳ берди.

272views0replies
0

Telegram

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада рўйхатхона эркаклар ва аёллар учун деб ажратилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 84 та оилавий ва марказий кўп тармоқли поликлиникалар фаолият юритади. Ҳар бир поликлиникаларда электрон рўйхатхоналар ташкил этилган. Поликлиникаларга ташриф буюрувчи ҳар қандай фуқаро ягона электрон рўйхатхона орқали шифокор қабулига киради.
Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хеч қандай буйруқ ва талабларида руйхатхоналар жинсга (эркак ва аёл) қараб ажратилсин деган сўзлар келтирилмаган ва бундай буйруқ ҳам чиқарилмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, поликлиникада асоссиз ёзувни рўйхатхонага ёпиштирган бош шифокорга нисбатан интизомий чора кўрилди.
Келгусида бу каби ҳолталар қайтарилмаслиги учун, пойтахтдаги ҳар бир оилавий ва марказий кўп тармоқли поликлиника бош шифокорлари огоҳлантирилди.
272views0replies
0

Комментарии