Поиск
RUUZ

Политика

Элчи Ғайрат Фозилов Европа кенгаши президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Шарл Мишел Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини юқори баҳолаб, жадал ва ўзаро манфаатли ривожланишнинг янги босқичига кўтарилганини таъкидлади.

35views0replies
0

Дунё АА

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги миссияси раҳбари, элчи Ғайрат Фозилов Европа кенгаши президенти Шарл Мишелга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА.
Маросим доирасидаги суҳбат чоғида Ўзбекистон-Европа муносабатлари кун тартибидаги бўлажак тадбирлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Европа кенгаши президенти Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг прагматик ва яхши қўшничилик сиёсати минтақадаги ижобий ўзгаришларга асос бўлгани, уни барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида жипслаштиришга хизмат қилганини алоҳида таъкидлади.
Шарл Мишел сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар жадал ва ўзаро манфаатли ривожланишнинг янги босқичига кўтарилганини таъкидлади. Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Ғайрат Фозилов 2023 йил 5 декабрь куни Белгия ва Европа Иттифоқи пойтахтига ташриф буюрди. 2015-2017 ва 2021-2023 йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ушбу лавозимда Ғайрат Фозилов 2017-2023 йилларда Белгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссиялари раҳбари бўлиб ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнини эгаллади.
35views0replies
0

Комментарии