• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 ноября 2024

Flyadeal лоукостер авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга оширишга рухсат олди

Саудия Арабистонининг авиакомпанияси Жидда ва Мадинадан Тошкент ва Наманганга парвозларни амалга оширади.

317
0
infiniteflight.com

Саудия Арабистон Қироллигининг Flyadeal авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу ҳақда «Ўзавиатсия» агентлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Қироллиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2024 йил 14 ноябрда “Ўзавиатсия” агентлиги томонидан Flyadeal авиакомпаниясига Ўзбекистонга Жидда-Тошкент-Жидда, Мадина-Тошкент-Мадина ва Жидда-Наманган-Жидда йўналишларида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

Парвозлар А320 ҳаво кемасида амалга оширилади.

317
0