• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 ноября 2024

Ўзбекистонда "Йил имоми" аниқланди

Танлов иштирокчилари Қуръони карим қироати, тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи ва ҳадис илмлари бўйича ўзаро беллашган.

709
0

Бугун, 13 ноябрь куни Республика масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашган.

Мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этган.

Танлов натижаларига кўра:

1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн сўм пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исъҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этган.

709
0