Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Евросиёда эрта ва мажбурий никоҳ бўйича муаммоли давлатлар рўйхатига кирди

Equality Now ташкилоти ҳисоботига кўра, мамлакатда бу кўрсатгич қўшниларига қараганда энг паст кўрсатгичга эга. Сўнгги ўн йил ичида сезиларли пасайиш кузатилган.

72views0replies
0

Photo credit: Daro Sulakauri

Equality Now халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Евросиёда болалар, эрта ва мажбурий никоҳ сақланиб қолган давлатлар тўғрисида ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, кам таъминланган оилалар, қишлоқ жойлари ва можаролардан азият чеккан ҳудудлардаги қизлар ва ёш аёллар ўртасида сезиларли даражада юқори кўрсаткичлар сақланиб қолган. 
Ҳисоботда келтирилишича, мазкур ҳолатларда Ўзбекистон атрофдаги бошқа давлатларга қараганда кичик кўрсаткичига эга. Грузия ва Қирғизистон Евросиёда болалар никоҳининг энг катта кўрсаткичга эгалиги қайд этилган.
"Ўзбекистон 3,4 фоизни ташкил этиб, болалар никоҳи бўйича энг паст кўрсаткичга эга ва сўнгги ўн йил ичида сезиларли пасайиш кузатилган. Бироқ, Шарқий минтақада бу кўрсатгич даражаси 11 фоизда қолмоқда", - дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, ҳисоботда таҳлил қилинган етти давлат: Арманистон, Озарбойжон, Грузия, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг барчаси болалар ва мажбурий никоҳга оид қонунларни ислоҳ қилиш бўйича чоралар кўрган, бироқ фақат Гуржистон ва Озарбойжон никоҳ учун минимал ёшни истисносиз 18 ёш деб белгилаган.
Қолганлари ота-она розилиги ва/ёки маҳаллий ҳокимият рухсати билан 18 ёшга тўлгунга қадар никоҳ қуришга рухсат берувчи қонуний қоидаларни сақлаб қолмоқда. Россиянинг бир қанча минтақаларида 14 ёшдан бошлаб никоҳга рухсат берилган.
Вояга этмаганлар иштирокида расмий рўйхатга олинган никоҳлар даражаси мамлакатлар ўртасида ва мамлакат ичида сезиларли даражада фарқ қилади. Грузия энг юқори тарқалиш даражасига эга, 20 ёшдан 24 ёшгача бўлган аёлларнинг 14 фоизи 18 ёшдан олдин турмушга чиққан, Квемо Картли каби қишлоқ жойларида эса 25 фоизга кўтарилган. Қирғизистонда ҳам юқори кўрсаткич бор, худди шу ёшдаги аёлларнинг тахминан 13 фоизи 18 ёшдан кичик турмушга чиқади.
Арманистонда эрта турмуш қуриш даражаси 5 фоизни ташкил этади ва бу амалиёт камайиб бораётган дунёдаги етакчи ўнта мамлакат қаторига киради. Тараққиётга қарамай, қизлар 13 ёки 14 ёшида турмушга бериладиган язидийлар жамоасида ёш никоҳлар ҳамон кенг тарқалган.
Equality Now ташкилоти ҳукуматларни никоҳ учун минимал ёшни истисносиз 18 ёш этиб белгилашга чақирмоқда. Ҳукуматлар, шунингдек, қизларни ёш турмушга узатмаслик ва мактабда ушлаб туриш учун оилаларни моддий рағбатлантириш чораларини кўриши керак, деб ҳисобламоқда.
72views0replies
0

Комментарии