Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 2024 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 08:00 ларда Самарқанд шаҳар “Камолиддин Беҳзод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида, пиёда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.