Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 8 синф қизни ўғирлаш ва зўрлашда прокуратура ходими ҳам борлиги гумон қилинмоқда

9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс қўлга олинган. Бир киши қидирилмоқда.

378views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар қилишича, 2024 йил 6 октябрь куни вояга етмаган қиз прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрланганлиги ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, жорий йил 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органларидан бўшатилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, жорий йил 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.
Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, 1 нафар гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.
378views0replies
0

Комментарии