Ўзгидромет хабарига кўра, эртага кўп вилоятларда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Кавказдан яна совуқ ва кучсиз ҳаво массалари кириб келади.
Ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
6 октябрь, сешанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Ҳаво массалари Фарғона водийсига ўтиши даврида ёмғирлар жадаллиги кучаяди. Аммо, ёмғир бироз ёғиб, ўтиб кетади.
Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10 даражани ташкил этади, кундуз кунлари эса +13..+15 даражагача пасаяди.
Чоршанба куни ҳудудларнинг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат яна +13...+15 даражагача кўтарилади. Ёмғир ёғиш эҳтимоли фақат Фарғона водийсида, фақат эрталаб сақланиб туради.
8 октябрь, пайшанба куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий қирғоғидан яна нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати яна +13...+15 даражагача пасаяди.