Поиск
RUUZ

Общество

Бизнес-омбудсман тадбиркорларни рекламани ноқонуний олиб ташлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди

Қонуний равишда ўрнатилган ташқи рекламаларнинг эгалари Бизнес-омбудсман ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

67views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентда реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошлангани ҳақида аввал хабар берган эдик. Пойтахт маъмурияти реклама тузилмалари эгаларини рекламани қонунийлаштириш ва уни ягона дизайн кодекси талабларига мувофиқлаштиришга чақирди.
Бизнес-омбудсман тадбиркорлар ва ташқи реклама объектлари эгаларига ҳам мурожаат қилди.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўрнатилган ташқи реклама объектлари қонун талабларига жавоб бермаган тақдирда, иншоотлар ташқарисига ўрнатилган плакатлар ва эълонлар ноқонуний ҳисобланиб, белгиланган тартибда эгаларининг маблағлари ҳисобидан демонтаж қилиниши кераклигини эслатди.
Шу билан бирга, қонун талаблари асосида ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний равишда демонтаж қилинган ҳолларда тадбиркорларга 11-00 қисқа рақами орқали Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиш тавсия этилади.
67views0replies
0

Комментарии