Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар Cartier ва Hublot қўл соатларини яширинча олиб ўтишга уринди

Ушбу қимматбаҳо қўл соатлар ва заргарлик буюмларининг умумий қиймати 245 млн сўмни ташкил қилган.

66views0replies
0

Маълум қилинишича, Пекиндан қайтган йўловчи қиймати 145 млн сўмлик, Дубайдан қайтган йўловчи эса 60 млн сўмлик қимматбаҳо соатни “яшил” йўлак орқали олиб ўтишга уринган. Оқибатда йўловчилар “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Маълумот ўрнида, ҳар иккала ҳолатда ҳам соатлар жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган.
Бундан ташқари, “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчи эса рухсат этилган 65 гр оғирликдаги заргарлик буюмларидан ташқари яна 40 гр тилла тақинчоқларни олиб киришга уринган вақтида ушланган.
Аниқланишича, йўловчи ушбу қиймати 50 млн сўмлик заргарлик буюмларини чўнтагига яширган.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёж учун 65 гр гача оғирликдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади.
"Аммо, бу товарларни божсиз олиб киришнинг умумий меъёрлари доирасида бўлиши керак",- дейилади хабарда.

66views0replies
0

Комментарии