Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилиб, бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлангани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан "жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш" моддаси билан жиноят иши очилган.

1871views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

"Сукут сақлама" лойиҳасининг Telegram-каналида берилган маълумотга кўра, 23 октябрь куни Самарқанд вилояти туманларидан бирида 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилган. Қариндошларининг сўзларига кўра, орадан маълум вақт ўтгач, улар қизлари йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Баданида зўравонлик излари бўлган қиз 6 ноябрь куни топилган. Қизнинг сўзларига кўра, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурла, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган. Унинг яқинлари қизни шифокорга олиб боришди. 
Болалар омбудсманининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида кузатув олиб бормоқда.
Ҳолат юзасидан гумонланувчи шахсларга нисбатан ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши доирасида вояга етмаган қизга нисбатан тегишли суд-тиббиёт ва биологик экспертизалари тайинланган.
1871views0replies
0

Комментарии