Поиск
RUUZ

Общество

Қўшни давлатлардан олиб келинган 65 кг. гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган шахслар ушланди — видео

Андижонда кузатилган ҳолатда Қирғизистондаги наркосавдогарлар етказиб берган наркотик моддасини 53 минга сотмоқчи бўлган 4 нафар шахс қўлга олинди.

55views0replies
0

Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида наркотик моддаларини сотиш мақсадида олиб кетаётган шахслар ушланди.
Сурхондарё вилоятида тезкор тадбирда, Денов туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ўзининг Cobalt автомашинасида Узун тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилди.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 50 кг. 567 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Терговга қадар текширув давомида, у гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик наркосавдогарлардан олганлиги маълум бўлди.
Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 4 кг. 929 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, йўловчи автомашинада доимий яшаш манзилига қайтиб келаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида қўлга олинди. Аниқланишича, у гиёҳвандлик воситасини қайта сотиб, мўмай даромад топишни мақсад қилган.
Андижон вилоятида ўтказган тезкор тадбирда “Самарқанд – Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Spark автомашинаси Бўстон туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилди.
Текширув натижасида, унда кетаётган Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи 1990 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар шахс ҳамда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-суу шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган ушбу давлат фуқаросидан 4 кг. 727 гр. “гашиш” моддаси олинди.
Аниқланишича, улар мазкур гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик шахсдан Ургут туманига келтириб бериш шарти билан сотиб олишган ва уни қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб, ортга қайтаётган бўлишган.
Бошқа ҳолатда эса Пахтаобод туманида яшовчи, 1981, 1982, 1991, 1992 йилларда туғилган 4 нафар фуқаро Қирғизистондаги наркосавдогарлар етказиб берган 4 кг. 634 гр. “гашиш” моддасини Андижон туманида 53 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
55views0replies
0

Комментарии