Поиск
RUUZ

Общество

БААнинг Masdar компанияси Ўзбекистонда 1000 мегаватт қувватли шамол электр стансиясини қуради

1000 МВт қувватга эга электр станцияси ҳар йили 1 млрд куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага чиқиндиларни 1,4 млн тоннага камайтириш имконини беради.

79views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди. 
Мазкур электр стансия қурилиш жараёнида 600-800 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 3,5 млрд кВт⋅соат электр энергиясини ишлаб чиқариш, 1 млрд куб метр табиий газ захиралари тежалади. Мазкур шамол электр стансиясини қуриш орқали атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни йилига 1,4 млн тоннага камайтиришга эришилади.
Маълумот учун, Masdar компанияси Ўзбекистоннинг ишончли ва стратегик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Компания билан умумий қуввати 1497 МВтга тенг бўлган лойиҳалар – Зарафшон шамол электр стансияси (500 МВт) ва Кармана (100 МВт), Ғаллаорол (220 МВт), Каттақўрғон(220 МВт) ва Шеробод (457 МВт) туманларидаги қуёш фотоэлектр стансиялари ишга туширилган ҳамда Олот (250 МВт), Ғузор (300 МВт) каби йирик лойиҳалар доирасида ишлар олиб борилмоқда.
79views0replies
0

Комментарии