2024 йил 12 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида, ўз қизи ва яна бегона қизга шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Аниқланишича, судланувчи эркак маст ҳолда ўзининг қизи С.Р.ни кийимларини ечиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Бундан ташқари, у 7 ноябрь куни маст ҳолда Термиз шаҳар “Нурли келажак” маҳалласи ҳудудида кўчада кетаётган ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган М.М.га нисбатан уни турли жойларидан ушлаб, юзларидан ўпиб унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Шундан сўнг ИИБ ходимлари уни мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида наркология текширувидан ўтказмоқчи бўлганида боришдан бош тортиб бақир-чақир қилиб, жамоат жойида фуқароларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб, уларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик қилган.
Суд ҳукми билан эркак МЖтКнинг 183-моддаси, 411-моддаси 1-қисми назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.