Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда "гармошка-автобуси" иштирокида бир кунда икки марта ЙТҲ содир бўлди — видео

Миробод ва Учтепа туманларида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲлар содир бўлди. Йўловчи жароҳат олди.

118views0replies
0

Видеодан кадр

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 06:00 ларда "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги King Long русумли бўлган, 121-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Ғ.М. бошқарувидаги автобус Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси Белтепа мазвеси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, дастлабки маълумотга кўра бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, 1 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатилган. King Long русумли автобус техник шикастланган.
Йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчиси Ғ.М. айби билан содир этилгани сабабли, ҳодиса натижасида давлат рақами King Long русумли автобусга етказилган моддий зарар ҳайдовчи томонидан қопланади.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни соат 19:50 атрофида Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси "Санъат музейи" қаршисида йўловчи автобус ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
118views0replies
0

Комментарии