Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 23 ёшли аёлини кетмон билан ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Бахтсиз ҳодисага улар ўртасида келиб чиққан оилавий келишмовчилик сабаб бўлган.

530views0replies
0

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 14 июль куни соат 21:00 атрофида Ургут туманида содир бўлган.
Оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжал ўлим билан якунланган.
Аниқланишича, марҳум аёл 23 ёшда бўлиб, унинг 2 нафар фарзанди бўлган.
Ҳолат юзасидан суд иши Ургут тумани ЖИБ судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов хабар қилди.
Суд мажлисида эркак ушбу ҳолатни қуйидагича изоҳлади:
"Билмай, беҳосдан қилган жиноятим учун ҳаммадан узр сўрайман. Кечиринглар",- дейди судланувчи.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 97-модда 2-қисми "ж" банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

530views0replies
0

Комментарии