• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 ноября 2024

Озарбайжон президентининг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига борди

Давлат раҳбари БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.

232
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди. 
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Шавкат Мирзиёевни Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон етакчисининг БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
COP29 доирасида делегация томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистоннинг махсус ташкил этилган Миллий павильонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

232
0