Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз — Алишер Қодиров

Миллий тикланиш ДП МК раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

195views0replies
0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Миллий тикланиш ДП МК раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди ва қонун лойиҳасини Ўзбекистонда ишлаб чиқиш ҳақида гапирди.
Дональд Трамп федерал жамғармалар энди болаларни мактабларда номақбул муносабатлар ва "трансгендер телбалик"ка ўргатиш учун сарфламаслигини айтди. Бунга жавобан Алишер Қодиров қуйидагича изоҳ берди.
"Муаммонинг тубидаги ўзгаришлар - бу жуда яхши. Ўзбекистонда биз бу соҳадаги ҳар қандай тарғиботни тақиқловчи қонун қабул қилиш устида иш олиб бормоқдамиз," - деди Қодиров.
Бу масала ишлаб чиқиш босқичида эканлигини ҳамда тез орада қонунчиликда мустаҳкамланиши мумкинлигини қўшимча қилди Алишер Қодиров.
195views0replies
0

Комментарии