Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

Медиа маҳсулотларда давлат сиёсати, давлат рамзларига зид, ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд ёки йўқлиги ўрганиб борилади.

66views0replies
0

Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мултфильм, кино ва қўшиқларни “маънавият экспертизаси”дан ўтказиш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов маълум қилди.
Таъкидланишича, "маънавият экспертизасидан ўтказиш тартиби тўгрисида"ги низом тасдиқланди ва унга мувофиқ, маънавият экспертиза гуруҳининг асосий вазифалари белгиланди.
Жумладан, соҳа мутахассисларидан таркиб топган гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон ҳудудида намойиш этилаётган медиа маҳсулотларнинг давлат сиёсати, давлат рамзлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, маънавий-ахлоқий мезонларга зид, инсоний фазилатларга таҳдид солувчи ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд-мавжуд эмаслиги ўрганилади.
Медиа маҳсулотларнинг ёшлар тарбияси ва миллий менталитетимизга таъсири баҳоланади.
Ёшлар тарбияси ва миллий менталитетимизга раҳна солувчи медиа маҳсулотларнинг тарқатилишини олдини олиш чоралари кўрилади.
Бундай медиа маҳсулотларнинг намойиш этилишини тўхтатиш бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга таклифлар киритиб борилади.
66views0replies
0

Комментарии