Поиск
RUUZ

Криминал

Навоийда бир йигитни пичоқлаб, ўлдириб қўйган судланувчи 15 йилга қамалди

Бундан ташқари, 2 гуруҳ бўлиб урушган 7 нафар йигитга ҳам суд ҳукми ўқилди.

170views0replies
0

Маълум қилинишича, судланувчи йигит ўзига рақиб ҳисоблаган йигит билан Конимех туманидаги чўл ҳудудида кўча тилида гаплашиб олишни режалаштирган. У пичоқ олиб, қуролланиб борган. Рақиб йигит ҳам ўзи эмас, балки 7 нафар йигит билан бориб, у ҳам ов милтиғи билан қуролланган.
Натижада улар ўртасида пичоқбозлик билан бошланган уруш осмонга қарата отилган ўқ билан якун топган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Учқудуқ тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.
Суд ҳукмигкўрара, 8 нафар судланувчи ЖКнинг 277-моддаси тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 1 йилдан 3 йилгача муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бундан ташқари, яна бир судланувчи
рақиб томондаги йигитларнинг бирига 2 марта пичоқ санчган ва унга оғир тан жароҳати етказиб, унинг ўлимига сабаб бўлган. У ЖКнинг 97 -моддаси 2-қисми "л" банди, 277-модда 3 қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

170views0replies
0

Комментарии