Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда лицей ўқитувчиси ўқувчисини урганлиги акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, расмий изоҳ берилди.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 16 май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида содир бўлган. Унда ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) ушбу фанга тайёргарлик кўрмаганлиги ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирса-да, бола тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган.
“Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.