Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг 2 та туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бунга экскаваторнинг газ қувурини узиб юборгани сабаб бўлган.

278views0replies
0

Бугун, 8 ноябрь куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 
Оқибатда Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли бинолардаги 2400 та ва 1100 та ерли хонадон, шунингдек, Миробод туманининг Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари истеъмолчилари вақтинча табиий газ тармоғидан ўчирилган.
"Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади",- дейилади хабарда.
278views0replies
0

Комментарии