Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда фирибгарлик бўйича айбланаётган шахс қидирилмоқда

Мардон Ёқубов штамплар, муҳрлар тайёрлаш ва уларни қалбакилаштиришда айбланиб, жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган.

237views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ("фирибгарлик, жуда кўп миқдорда зарар етказиш"), 228-моддаси 2-қисми "а, б" бандлари ва 3-қисми ("ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш") билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди. 
Маълум қилинишича, Ёқубов Мардон Фаррид ўғли 1986 йилда туғилган.
Тошкент шаҳар ИБББ фуқаролардан ушбу шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлса ёки ушбу шахсдан жабр кўрган бўлса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишини сўради. 
"71-206-40-39, 71-206-41-15 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-300-70-08 Telegram рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади",- дейилади хабарда.
237views0replies
0

Комментарии