• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 8 ноября 2024

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

8 ноября 2024
219
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +8...+13 даража илиқ, баъзи жойларда +15 даража илиққача, кечалари 0...+5 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бугун кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор) бўлиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат асосан кечалари 0...+3 даража илиқ, кундуз кунлари +10...+13 даража илиқ бўлади.

8 ноября 2024
219
0