Поиск
RUUZ

Общество

ТВ, газета ва Telegram-каналларда БФҚни реклама қилишда 300 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент шаҳри ва республиканинг тўрт вилоятида Neoflex, Fito-Плюс, Disaar, Stop diabet ва бошқа дори воситаларининг рекламасида қоидабузарликлар аниқланди.

63views0replies
0

UzNews.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги реклама материалларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилинмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 2205 та ўрганиш ўтказилди ва шундан, 328 та реклама қонунчилигига номувофиқлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли кўрсатмалар натижасида ихтиёрий бартараф этилган. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилган.
Унга кўра, Андижон вилоятида фаолият юритувчи “Taraqqiyot TV” телеканали орқали “Qomus qapsulalari” биологик фаол қўшимчаси рекламаси чалғитувчи ва бўрттирувчи иборалар билан берилганлиги кузатилган. “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 16, 34 ва 35-моддалари талаблари бузилиши аломатлари юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Taraqqiyot TV” телерадиокомпаниясига нисбатан иш қўзғатилиб бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган ва маҳсулотининг рекламаси эфирдан олиб ташланган.
Тошкент шаҳрида “Жить Здорово” газетасида чоп этилган “Neofleks” БФҚ рекламаси текширувдан ўтказилганда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “PAKSTAMPA” МЧЖга нисбатан жарима белгиланди ва масъулларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Mahalla” телеканали орқали “Fito-Plyus” ҳамда “Gemorroid” маҳсулотлари рекламаси бўрттирувчи ва чалғитувчи иборалар асосида эфирга узатилганлиги аниқланиб, ҳудудий бошқарманинг тегишли кўрсатмасига асосан “HERBAL MED” МЧЖ томонидан қонун талабларига зид бўлган ҳолатлар бартараф этилган ҳамда “Mahalla” телеканали орқали “Fito-Plyus” ва “Gemorroid” маҳсулотларининг янгиланган реклама ролиги ва аксилреклама* берилган.
Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ҳам турли телеграм каналлари (“Sirdaryo moshina bozor”, “Gulistonliklar Rasmiy”, “Guliston Olx Sirdaryo”, “Samarqandliklar_Samarqand24”, “Samarqand100”, “Nurobod OLX” ) орқали биологик фаол қўшимчаларнинг (“Gemoroydan xalos etuvchi”, “Disaar”, “Stop diabet-No diabet”) қонунга зид рекламалари тарқатилган ҳолатлар аниқланиб, канал админларига тушунтириш ва огоҳлантириш берилди ва реклама материаллари каналлардан олиб ташланди.
Бугунги кунда Қўмита томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
63views0replies
0

Комментарии