Маълум қилинишича, Тошкент метрополитени томонидан бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Аввалроқ, пойтахт метрополитенининг “Чилонзор” бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этилишича, йўловчилар томонидан ушбу қулайлик илиқ кутиб олиниб, синов жараёнлари ўзини оқлаган.
Бундан ташқари, бошқа бекатларга нисбатан йўловчилар билан гавжум бўлган яна 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши учун зарур ишлар амалга оширилиши бошланмоқда.