• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 ноября 2024

Янги ўқув йилидан мактабларда ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади

Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир Президентнинг тегишли қарори имзоланди.

755
0

"Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабар қилишича, “Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили:

ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубоги;

ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.

Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:

чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;

амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.


755
0