Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда “Aл-Бухорий” халқаро спутник телеканалини очиш таклиф қилинди

Унда мамлакатнинг зиёрат туризми салоҳияти намойиш қилинади.

846views0replies
0

uzbektourism.uz

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  
“2018-2019 йилларда визасиз режим жорий этилганидан сўнг Индонезиядан ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими - 170 фоизга, Малайзиядан - 158 фоизга, Туркиядан – 154 фоизга, БAAдан келувчи мусулмон сайёҳлар сони 153 фоизга ошди. Шуниси диққатга сазоворки, “Жаҳон мусулмон сайёҳлари индекси” рейтингида Ўзбекистон 10 поғона (32-ўриндан 22-ўринга) юқорилаб, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган “энг жозибадор” ҳамда “хавфсизлик ва бағрикенглик даражаси юқори” бўлган 10 мамлакат қаторидан ўрин олди. Шу билан бирга, мамлакатимиз “Halal Travel Frontier 2020” ҳисоботида исломий меросни қайта тиклаш орқали мусулмонлар туризми бозорида янги трендга асос солган мамлакат сифатида эʼтироф этилди”, - деди Aзиз Aбдуҳакимов. 
Тадбир давомида Aзиз Aбдуҳакимов “Aл-Бухорий” халқаро спутник телеканалини очиш ва унда мусулмон аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар тилларида Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини намойиш қилиб, тарғибот кампаниясини кучайтиришни, шунингдек инновацион музей ҳамда Зиёрат туризми маркази ташкил қилишни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, келаси йилдан Ўзбекистонда янги AQLVOY болалар таълим-кўнгилочар телеканали иш бошлайди.
846views0replies
0

Комментарии