Поиск
RUUZ

Назначения

Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов янги тайинланган элчи билан учрашди.

35views0replies
0

ТИВ

Том Райзен жаноблари Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов хабар қилди. 
"Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим. Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратиш, муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар бугунги кун тартибидан ўрин олди. Жаноб Элчига юртимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", - дея ёзади Саидов.
35views0replies
0

Комментарии