Поиск
RUUZ

Реклама

Yandex Uzbekistan мусиқий тавсияларни ўзбек тилида тақдим қилади

Yandex Music'да янги персоналлаштириш босқичи пайдо бўлди. Энди фойдаланувчилар "Менинг тўлқиним"ни фақат ўзбек тилидаги трекларни ижро этишига созлашлари мумкин.

42views0replies
0

Yandex Music "Менинг тўлқиним" ақлли тавсиялар тизимининг янгиланишини тақдим этди — бугунги кундан бошлаб санъаткорларни тинглашда турли хил тилларни танлаш мумкин. Стриминг фойдаланувчилари энди тавсияларни фақат ўзбек тилидаги трекларга қаратишлари мумкин. Шу билан бирга, ўзбек тили бошқа тил билан бирга мавжуд бўлган аралаш турдаги треклар ҳам тавсия этилади. Янгиланиш мусиқаси ўзбек тилида янграйдиган санъаткорларга ўз ижодига кўпроқ қизиқувчи ва янги тингловчиларни топиш имконини беради.

 “Биз фойдаланувчиларнинг ўзбек мусиқасига бўлган қизиқишини кўриб турибмиз ва биз учун ўзбекистонлик санъаткорлар бизнинг технологияларимиз ёрдамида ўз аудиториясини топиши ва кўпайтиришлари муҳимдир. Бу маҳаллий мусиқа саҳнасини қўллаб-қувватлашда муҳим қадамдир”, — дейди Yandex Plus ва кўнгилочар хизматлар компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказдаги бош директори Владимир Горбунов.

Созламалар ёрдамида Yandex Music фойдаланувчилари Менинг тўлқинимни жамлашлари ва унга айни пайтда ўз истакларини яхшироқ тушунишига ёрдам беришлари мумкин. Аввалроқ, фойдаланувчилар кайфиятига қараб — "Тетик", "Қувноқ", "Оғир-вазмин", "Ғамгин"; ва характерига қараб — "Севимли", "Нотаниш", "Оммабоп" созламаларидан фойдаланишлари мумкин эди. Энди эса тил созламаларида — "Ўзбекча", "Хорижий" ҳам пайдо бўлди. Диққатни жамлаш ёки дам олишни хоҳловчилар учун махсус “Сўзсиз” созламаси ҳам мавжуд.
"Менинг тўлқиним" — бу Yandex Music’нинг асосий тавсия маҳсулоти бўлиб, у фойдаланувчиларига янги треклар, санъаткорлар ва мусиқий жанрларни уларнинг хоҳиш-истакларига қараб очади ва шу вақтнинг ўзидаёқ мукаммал мусиқани танлайди. У доимий равишда тингловчининг хоҳиш-истаклари ва уларнинг ўзгаришига мослаштирилади. Треклар сони чекланган плейлистлардан фарқли ўлароқ, "Менинг тўлқиним" чексиз ва сезгир бўлиб, фойдаланувчи ҳаракатларини дарҳол ҳисобга олади. "Менинг тўлқиним" дизайни ҳам шахсийдир ва тингловчиларнинг мусиқий таъби билан бирга ўзгаради — анимация композиция тактига мос ҳаракатланади ва унинг кайфиятига қараб рангни ўзгартиради.
"Менинг тўлқиним" юзлаб омилларни таҳлил қилади, жумладан, трекларни ўтказиб юбориш ёки охиригача тинглаш, лайклар, дизлайклар ва ҳатто илова интерфейси бўйлаб ўтишларни ҳам. Тингловчиларнинг фаоллиги кейинги тавсияларга тўғридан-тўғри таъсир қилади, бу эса сервис алгоритмларига исталган вақтда энг мос трекларни танлаш имконини беради.
2023 йил охирида стриминг жамоаси чуқур нейрон моделларини "Менинг тўлқиним"га киритди. Улар ёрдамида тавсиялар тизими фойдаланувчиларнинг мусиқий қизиқишлари қандай ривожланишини тушуниши мумкин. Тинглашлар тарихи, мусиқий треклар кетма-кетлиги ва бошқа омилларни таҳлил қилиб, "Менинг тўлқиним" тингловчининг мусиқий дидининг ривожланиш йўналишини илғаб олишга ва унинг қизиқишларини олдиндан айтиб беришга қодир.
Yandex Music фойдаланувчилари янгиланишни ҳозироқ синаб кўришлари мумкин. Бунинг учун "Менинг тўлқиним" созламаларига ўтиш, "Ўзбекча"ни танлаш ва асарлари кенг аудитория учун янада қулайроқ қўшиқлари ўзбек тилида бўлган ижрочилар билан танишиш кифоя.
Маълумотнома:
Yandex Music — 80 миллион мусиқа треклари ва 440 мингдан ортиқ подкастлар каталогидан фойдаланиш имконини берувчи стриминг платформаси. Хизмат нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам маҳаллий санъаткорларни оммалаштиради. Бугунги кунда Yandex Music базасига 3500 га яқин маҳаллий ижодкорлар киритилган. Платформада Ўзбекистоннинг барча етакчи ва машҳур ижрочилари тақдим этилган: Муниса Ризаева, Шоҳрух, Юлдуз Усманова, Конста, Тоҳир Содиқов, Севара Назархон ва бошқалар.
Yandex Plus — бу Кинопоиск, Yandex Music ва Yandex Books каби Yandex контент сервисларига кириш, шунингдек, Yandex Гўда юришлари учун Plus баллари билан кешбэк йиғиб бориш имконини берувчи обуна. Yandex Plus нинг Multi обунасига учта яқин кишини қўшиш мумкин, бунда ҳар бирининг ўз аккаунти, Plus балларни йиғиб бориш имконияти, шахсий танловлари ва тавсиялари бўлади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
42views0replies
0

Комментарии